Фотожамланма: Чеченистонда кабоб фестивали бўлиб ўтди
Чеченистон Республикаси пойтахтида «Шашлык-Машлык» фестивали бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида республика раҳбари Рамзон Қодиров ҳам иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар «республика аҳолиси ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда».
«Бизда туризм ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар бор. Сабаби бизда жуда гўзал табиат, ажойиб иқлим ва минтақамизнинг ўзига хос маданияти мавжуд. Минтақамиз мамлакатнинг туристик марказига айланиши мумкин», - деб таъкидлаб ўтди Қодиров.
У нафақат кабоблардан татиб кўрди, балки ўзи ҳам уларни тайёрлашда иштирок этди.
Қуйида дам олиш кунлари Грозний шаҳрида ўтган кабоб фестивали тасвирланган фотосуратлар тақдим этилади.
Рамзон Қодиров «Шашлык-Машлык» халқаро туризм ва фаол ҳордиқ чиқариш фестивалида.
Мавзуга оид
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
19:20 / 15.12.2024
Украина дронлари Грознийдаги базага ҳужум қилди
22:28 / 12.12.2024
Рамзан Қодиров 100 мингга яқин жангчиси урушда қатнашмаётганини тан олди
20:19 / 25.11.2024