Жаҳон | 20:07 / 27.04.2017
5734
1 дақиқада ўқилади

Лондон полицияси парламент биноси олдида қуролли шахсни қўлга олди

Лондон шаҳри полицияси Буюк Британия парламенти биноси ҳудудида теракт тайёрлашда гумонланган шахсни қўлга олган. Бу ҳақда Скотланд-Ярд маълум қилди.

"Вестминстерда 20 ёш атрофидаги йигит қурол сақлаш ва портлаш уюштиришга тайёрланишда гумон қилиниб қўлга олинди. Унинг ёнидан тиғли қурол топилган", дейилган полиция баёнотида.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Sky News телеканали хабарига кўра, айни вақтда ҳукумат бинолари жойлашган Уайтҳолл кўчаси ёпилган. Ҳудудда кўплаб полициячилар навбатчилик қилишмоқда.

 

Мавзуга оид