Саудия Арабистонида 91 ёшли шаҳзода вафот этди
Саудия Арабистонида амалдаги қирол Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг акаси, шаҳзода Машъал ибн Абдулазиз 91 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Аш-Шарқ ал-Авсат" нашри.
Таъкидланишича, шаҳзода Саудия Арабистонида тахтнинг ворисийлиги тартибини аниқлаш кенгашини бошқарган. Бу кенгаш қироллик сулоласида мероснинг ўтишида изчилликни белгилаш учун тузилган. Айни вақтда Саудия Арабистонида 7 мингга яқин шаҳзода мавжуд.
Машъал ибн Абдулазизнинг бу лавозимга тайинланиши собиқ қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Ал-Сауд оиласининг барча аъзоларидан бир хилда узоқлиги билан шартланган эди.
Айни вақтда Саудия Арабистони қироллик уйи 25 минг аъзодан иборат бўлиб, улардан 7 минг нафари шаҳзода ҳисобланади. Улардан ҳар бири назарий жиҳатдан қирол бўлиши мумкин. Қиролликда тахтнинг топширилиши "акадан укага тизими" бўйича амалга оширилади. Саудия Арабистони асосчиси ва биринчи қироли Абдулазиз Ал Сауд (1880—1953) тахтни бирин-кетин барча ўғиллари, сўнгра набиралари эгаллашлари кераклигини белгилаб кетган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024