Спорт | 18:21 / 05.05.2017
30295
1 дақиқада ўқилади

6-финалчи: Ҳасанбой Дўсматов ҳам ярим финалда ғалаба қозонди

Бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал ўйинларининг кечки баҳслари старт олди. 

Унда 49 кг.гача вазн тоифасидаги жангда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Ҳиндистон вакили Амитга қарши рингга чиқди. 

Дўсматовнинг тўлиқ устунлигида ўтган жангда барча ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонганини қайд қилишди. 

Ўзбекистон вакили финалда филиппинлик Ладон Рогенни мағлуб қилган мўғулистонлик Гангҳуяк Ган Эрдинга қарши рингга чиқади.

Мавзуга оид