Спорт | 16:18 / 08.05.2017
20778
1 дақиқада ўқилади
Хиросима қаҳрамонларидан яна бири вафот этди
Ўзбекистон терма жамоаси билан 1994 йилги Осиё ўйинларида ғолиб бўлган собиқ футболчи Улуғбек Рўзимов 49 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда спорт журналисти Камолиддин Алимов фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирган.
Унинг вафоти сабаби жигар циррози бўлган.
Футболчилик фаолиятини «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоаларида ўтказган Улуғбек Рўзимов охирги йилларда «Пахтакор» академиясининг 12 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоасида мураббий бўлиб ишлаётганди.
1994 йилда Хиросимадаги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан жамоанинг яна бир аъзоси Юрий Шейкин 48 ёшида вафот этганди.
Мавзуга оид
17:40 / 28.07.2024
Қоғоздан ясалган мингта турна – атом бомбаси портлаганда радиация билан заҳарланган япониялик қизча фожиаси
09:50 / 07.08.2023
Японияда Хиросима атом бомбардимони қурбонлари хотираси ёд этилди
09:07 / 07.08.2023
БМТ бош котиби: ядровий таҳдид сояси яна бутун дунёни қамраб олди
08:23 / 06.08.2020