Light | 21:08 / 12.05.2017
16416
2 дақиқада ўқилади

Тухумларни музлатгичнинг қайси жойида сақлаган маъқул?

Фото:dailymail.co.uk

Британия экспертлари тухум музлатгичнинг айнан қайси жойида яхши сақланиши тўғрисида маълумот беришди. Daily Mail шу ҳақдаги хабари билан бўлишди.

Уларнинг фикрича, музлатгич эшиклари - тухумларни сақлаш учун энг номуносиб жой. Уларни музлатгичнинг доимий муқобил ҳарорат бўладиган ўрта қаторида сақлаш мақсадга мувофиқдир. Манбада таъкидланишича, бу масала муҳокамаси дастлаб турли мунозараларни келтириб чиқарган, бироқ охир-оқибат экспертлар бу борада бир қарорга келишган.

Good Housekeeping журнали мутахассислари фикрича, тухумларни музлатгичнинг ўрта қаторида оригинал қадоқларда сақлаган маъқул. 

Қандолатчиларнинг фикрича эса, тухумларнинг  музлатгич эшигида сақланишига йўл қўйиш керак эмас. Музлатгич эшигини ҳадеб очиб-ёпиш тухум оқсилига таъсир қилиши, бошқа маҳсулотлар ҳидининг тухумга ўтишига олиб келиши мумкин.

Британиянинг Тухумлар ҳақидаги ахборотлар сайти (The British Egg Information Service) уй бекаларига тухумларни қутиларда, 20 даражадан паст бўлган ҳароратда ҳамда ўткир ҳидли маҳсулотлардан узоқроқ сақлашни тавсия қилади. Тухумларни паст ҳароратда сақлаш бошқа жиҳатлар билан бир қаторда сальмонеллез қўзғатувчисининг кўпайиш хавфини йўқ қилади. 

Мавзуга оид