Тошкентда узунлиги 2 минг километрга тенг автопойгага старт берилди
12 экипаждан иборат Discover Rally Tour ралли-квести MICE Group сайёҳлик компанияси томонидан ташкил этилди. Қарийб 2000 километрлик масофани босиб ўтишга ўз тайёрлигини билдирган автоҳаваскорлар 13-19 май кунлари оралиғида босиб ўтиладиган маршрут бўйлаб жойлашган қатор шаҳарлар, қишлоқлар, аҳамиятга молик тарихий обидаларни зиёрат қилибгина қолмай, йўналиш бўйлаб белгиланган квест шартлари ва вазифаларини ечишлари кўзда тутилган.
Автоҳаваскорлар пойгаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳар ва ҳудудлари - Самарқанд, Бухоро, Термиз, Шаҳрисабз, Ургут кабилар орқали ўтади. Белгиланган йўналиш умумий фойдаланиш йўлларидан четлатилмаганлиги унда ҳатто енгил автомобилларнинг иштирокини таъминлаб берди. Бутун йўл бўйлаб жамоани малакали гид ҳамда техник ҳизмат машинаси қўллаб-қувватлаб туради. Жамоа вакиллари мамлакатнинг 5та энг яхши меҳмонхонасида тўхташи, тарихий обидалар бўйлаб экскурсияда қатнашиши, ҳамкорларнинг совғалари билан тақдирланишлари ва узлуксиз равишда нетворкингдан баҳраманд бўлишлари кўзда тутилган.
Discover Rally Tour – Тошкентда фаолият олиб бораётган MICE Group сайёҳлик компаниясининг хусусий лойиҳасидир. MICE Group Ўзбекистон бўйлаб ишчи турлар ва бизнес тадбирлар ўтказишга ихтисослашган MICE йўналишида хизмат қиладиган компаниялардан биридир.
«Олдимизга қўйилган муҳим вазифалардан бири нафақат аҳолининг ички туризмга бўлган қизиқишини орттириш, мамлакатимиз бўйлаб жойлашган тарихий обидаларни янада юқорироқ поғоналарга кўтариш, балки автотуризм каби янги йўналишни ривожлантириш орқали мамлакатимизнинг бетакрор гўзаллигини яна бир бор намойиш этишдир», - дейди MICE Group раҳбари Севил Сакаева.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024