Жаҳон | 00:13 / 17.05.2017
11434
1 дақиқада ўқилади

Астрономлар пенопластдек енгил антиқа сайёрани очишди

Фото: Walter Robinson / Lehigh University

АҚШнинг Лихай университети олимлари ўлчамлари бўйича Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра Юпитердан каттароқ бўлган улкан газсимон сайёрани аниқлашди. Бу фазо жисмининг ўзига хослиги шундаки, у зичлиги бўйича пенопластга ўхшайди. Олимлар ҳозирча бу ҳолатни тушунтира олишмаяпти. 

KELT-11b деб номланган сайёра Ердан 320 ёруғлик йилига тенг узоқликда жойлашган. У ўлчами бўйича Юпитердан 40 фоизга каттароқ, бироқ ундан 5 марта енгилроқ. Бундан ташқари, экзосайёра жуда зич атмосферага эга.

Таъкидланишича, сайёра олимлар Қуёшнинг кекса муқобили ҳисобланувчи HD 93 396 юлдузи ортидан кузатишаётганда транзит усули билан аниқланган. 

Астрономларнинг фикрича, сайёра 100 млн йилдан кейин ўзи айланадиган юлдузнинг ташқи қатламлари томондан ютилади. Бироқ олимлар бунгача сайёранинг таркибини ўрганиб, унинг енгиллиги сирини фош қилишмоқчи.

Мавзуга оид