Жаҳон | 09:50 / 17.05.2017
7553
2 дақиқада ўқилади

Туркиянинг АҚШдаги элчиси қароргоҳи ёнидаги тўқнашувларда 9 киши жабрланди

Фото: bostonglobe.com

Туркиянинг АҚШдаги элчиси Сердар Қилич қароргоҳи ёнида юз берган тўқнашувларда 9 киши жабрланди. Бу ҳақда 17 май куни ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.  

Тўқнашувлар Анқаранинг амалдаги раҳбарияти тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида юз берган. Норозилик акцияси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Вашингтонга ташрифи билан боғлиқ бўлган. Эрдўған 16 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашди.

Воқеа қайси томон айби билан юз бергани ҳозирча номаълум. Қароргоҳ атрофидаги ҳудуд полиция томондан қуршаб олинган, унда транспорт ҳаракати чекланган. 

Барча жабрланганлар шифохоналарга етказилганлар. Икки киши жиддий жароҳат олган.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Туркия элчисининг қароргоҳи Массачусетс-авеню ёнидаги Шеридан-серкл кўчасида жойлашган. Бу ерда кўплаб элчихоналар жойлашган. Туркия элчисининг қароргоҳи Латвия элчихонаси билан ёнма-ён жойлашган. Туркия элчихонаси қароргоҳ яқинида жойлашган бўлиб, бироқ у билан боғланмаган.

Мавзуга оид