ОАВда ИШИД заҳарловчи моддаларни асирларда синаётгани маълум қилинди
ИШИД аъзолари заҳарли моддаларни жанговар вазиятда қўллашдан олдин уларни одамларда синамоқда. Бу ҳақда The Times нашрига иқтибос келтирган ҳолда The Independent нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, террорчилик гуруҳи аъзолари қирғинбарот кимёвий моддаларни синашда асирлардан фойдаланмоқда. Заҳарли бирикмалар пестицидлардан ажратилиб, таом ва сувга аралаштириб, сўнгра асирларга берилмоқда.
Ўтказилаётган синовлар ҳақидаги маълумотлар Мўсул университетидаги яширин жойда топилган. Ҳужжатларда синовлар натижалари ва заҳарларни тайёрлашнинг рецептлари баён қилинган бўлган. Уларга кўра, асирлардан бири таллий сульфати билан заҳарланган. У азоб-уқубатларда 10 кун ичида вафот этган. Яна бир маҳбусга никотин инъекцияси киритилган.
Мутахассислар ИШИД Ғарб давлатларида озиқ-овқат маҳсулотларини заҳарлаши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Бу кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин. Уларнинг фикрича, террорчилар заҳарли моддаларни Раққадаги одамларда синашни давом эттирмоқда.
2017 йил февралда Пентагон Мўсул университети ҳудудида жангарилар заҳарли газ иприт ишлаб чиқаришганини маълум қилганди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги Жон Доррианнинг айтишича, бу ерда террорчиларнинг кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи лабораторияларидан бири бўлган.
Мавзуга оид
09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024