Жаҳон | 12:22 / 24.05.2017
8163
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳарбийлари АҚШ томонидан бомбардимон қилинган базага қайтди

Суриялик ҳарбийлар Ҳомс вилояти ҳудудидаги Шайрат аэродромига қирувчи самолётлар ва шахсий таркибни қайтарган. Бу ҳақда америкалик уч ҳарбий амалдорга асосланган ҳолда NBC News телеканали хабар тарқатди.

Телеканал маълумотига кўра, сурияликлар АҚШнинг ҳужуми вақтида зарарланган инфратузилмани таъмирлаган. Охирги кунларда ҳудудга Су-22 ва МиГ-33 самолётлари келтирилган.

«Тез орада улар бу ердан ҳарбий парвозларни амалга ошира бошлайди», — деган амалдорлардан бири.

Бундан олдинроқ Protect Democracy ташкилоти АҚШ президенти маъмуриятини Суриядаги базага ҳужум учун судга бергани маълум бўлганди.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасидан Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрат аэродроми томон 59 та «Томагавк» қанотли ракеталари учирилганди.

Мавзуга оид