Манчестерда Салмон Обидий тайёрлаган бошқа бомбалар ҳам бўлиши мумкин
Манчестердаги теракт ижрочиси Салмон Обидий иккинчи бомбани тайёрлаган ва бу бомба айни вақтда унинг шерикларида бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар ёзди.
Полиция Обидийнинг Манчестердаги квартирасида тинтув ўтказганида портловчи қурилмалар тайёрланган лабораторияни аниқлаган.
Хавфсизлик хизматидаги манбанинг сўзларига кўра, террорчи бомбаларни мустақил равишда тайёрлаган.
«Биз шундан хавфсирамоқдамизки, унда иккинчи ва учинчи бомбаларни ҳам тайёрлаш учун воситалар бўлган. У бошқа бомбалар тайёрлагани ва шерикларига етказгани эҳтимолини истисно эта олмаймиз», — деган у.
Бундан олдинроқ Салмон Обидий Манчестердаги ҳужумга камида бир йил давомида тайёргарлик кўргани ҳақида маълум қилинганди.
22 май куни Manchester Arena комплексида Ариана Гранденинг концерти вақтида теракт содир бўлди. Портлашни худкуш Салмон Обидий амалга оширди. Сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлди, жумладан 12 бола ҳам. Касалхонада қолаётган 75 кишидан 23 кишининг аҳволи оғир. Бир неча киши изсиз йўқолган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024