Спорт | 12:33 / 01.06.2017
14232
1 дақиқада ўқилади

«Буюк актёр» Данко Лазович. Венгрия чемпионатидаги спектакль

Сербиялик футболчи Данко Лазович рақиб футболчиси билан тўқнашувдан кейин «ҳайратланарли даражадаги актёрлик маҳоратига эга экани»ни намойиш этиб берди. Бу ҳодиса ҳақида Daily Mirror хабар ёзган.

Ҳодиса Венгрия чемпионати доирасида «Видеотон» ва «Гонвед» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида содир бўлган. Рақиб футболчиси «Видеотон» ҳужумчиси бўлмиш Данко Лазовичнинг оёқлари остидан тўпни олиб қўйгач, сербиялик футболчи намойишкорона йиқилган ва бир неча марта юмалаган. У бу вақтда қўллари ва оёқлари билан газонга тинимсиз уради.

«Видеотон»нинг бошқа бир футболчиси бу вақтда Лазаровичга ёрдам беришга шошилади, аммо у тинчланмайди. Натижада «Видеотон» мураббийи уни «ўзини босиб олиш»га чақирган.

Учрашув «Видеотон»нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

Мавзуга оид