Жаҳон | 22:15 / 02.06.2017
7188
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коинот станциясидан икки фазогир Ерга қайтди

Фото: EPA

Халқаро коинот станциясидан Ерга россиялик ва европалик фазогирлар Олег Новицкий ва Тома Песке қайтдилар. Уларнинг иккиси "Союз МС-03" кемасидан эвакуация қилинганлар. Кема Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 147 км узоқликда қўнган.
 
Коинот тадқиқотлари миллий марказининг Париждаги бош қароргоҳидан россиялик ва франциялик фазогирларни Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон қутлаган. Бу ерда Макрон фазогирлар капсуласининг Ерга туширилиши ортидан кузатган. Макрон фазогирларга бажарган ишлари учун миннатдорчилик билдирган ва "бу ажойиб ҳамкорликдан" фахрланишини айтган.

Новицкий ва Песке орбитага 2016 йил 17 ноябрда жўнашганди. Улар коинотда 197 кун бўлишган.

Мавзуга оид