Қатар можароси: яна бир давлат Доҳа билан дипломатик алоқаларни узди
Ҳинд океанидаги орол давлат – Комор араб мамлакатлари кетидан Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги хабар берган.
Агентлик маълумотига кўра, Комор ҳукумати дипломатик алоқалар узилгани ҳақидаги тегишли билдиришномани Қатарнинг Моронидаги элчихонасига юборган, бу қарор бугундан бошлаб кучга киради.
Душанба куни Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узди ҳамда Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблашди. Кейинчалик уларнинг сафига Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив ва Маврикий ҳам қўшилди. Иордания Доҳадаги ўз дипломатик ваколатхонаси даражаси пасайтирилганини маълум қилди. Қатар ТИВ раҳбарининг маълум қилишича, Доҳа жавоб чораларини қабул қилмайди.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024
Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
19:01 / 19.11.2024