Жаҳон | 07:59 / 10.06.2017
35240
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Қатар "тарихан террорчилик ҳомийси бўлган", бунга чек қўйиш керак

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Қатарни террорчиликни молиялаштиришда айблади ва бунга чек қўйиш вақти келганини айтди.

"Қатар, афсуски, тарихан жуда юқори даражада террорчилик ҳомийси бўлган", деб айтди Трамп Руминия президенти Клаус Вернер Йоханнис билан музокаралар якунларига бағишланган матбуот-анжуманда. 

"Биз террорчиликнинг молиялаштирилишини тўхтатишимиз керак. Мен давлат котиби Рекс Тиллерсон, бизнинг атоқли генераллар билан Қатарни террорчиликни молиялаштиришни тўхтатишга чақириш вақти келди деб қарор қилдик. Улар экстремистик мафкурани молиялаштиришни тўхтатишлари керак", деб қўшимча қилди Трамп.

Мавзуга оид