Спорт | 17:40 / 11.06.2017
18612
2 дақиқада ўқилади

ФИФА Қатарга ёрдам таклиф этди

Фото: ТАСС

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатар атрофида юзага келган дипломатик инқироз шароитида ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино Швейцариядаги Le Matin Dimanche нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Ҳозир Қатар дипломатик кризисни бошдан кечираётганини кўриб турибмиз. Аммо мен минтақада вазият ўнгланишига умид қиламан. ФИФАнинг бош мақсади футболни тарғиб қилиш, геосиёсатга аралашиш эмас. Агар ФИФА бу вазият барқарорлашувига ҳисса қўша олиши мумкин бўлса, ўз ёрдамини аямайди», деган Инфантино.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу давлатлар расмий Доҳани терроризмни қўллашда айблади. Кейинроқ Ливия, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари ҳукуматлари ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатди. Шунингдек бу можаро фонида қатор давлатлар Қатардан ўз элчиларини чақириб ола бошлаган. Иордания ва Жибути ушбу мамлакат билан алоқалари даражасини пасайтирган.

Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган (21 ноябрдан 18 декабрга қадар). 

Қатарнинг қўшни давлатлар билан зиддияти асоратлари - озиқ-овқат, футбол ва авиация...

Мавзуга оид