Самарқанд вилояти ҳокими ишдан олинди
Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши вақтида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев лавозимидан озод этилди.
«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев йиғилиш вақтида Самарқанд вилоятида қатор соҳаларда, жумладан, молия ва солиқ тизимидаги камчиликларни санаб ўтган.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятдаги қурилиш ишлари билан танишган, далаларда фермерлар билан учрашган эди.
Маълумот учун, Оқбўтаев ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганди. У вилоятининг аввалги ҳокими Зойир Мирзаев бош вазир ўринбосари ҳамда республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинлангач, унинг ўрнида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024