Жамият | 16:05 / 13.06.2017
21031
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ноёб паспорт ҳақида маълумот берилди

Фото: Global Look Press

Мальта ордени билан бериладиган шахс гувоҳномаси дунёдаги энг ноёб паспорт мақомини олди. Daily Star нашри шу ҳақдаги мақоласи билан бўлишди.

Рим-католик черкови диний орденининг Буюк Магистри, Буюк қўмондон ва Буюк канцлер шундай паспорт эгаларидир.

Қатор мамлакатлар шахсни тасдиқловчи бундай гувоҳномани тан олишмайди. Буюк Британия, АҚШ, Янги Зеландия, Нидерландия, Финляндия кабилар шулар жумласидандир. Россия бундай паспортларни тан олади ва орден билан дипломатик муносабат ўрнатган. 

Мальта ордени дунёдаги энг қадимий рицарлик ордени ҳисобланади (1048 йилда асос солинган). У Италия ҳамда Мальта ҳудудида жорий қилинган. Орден хайрия фаолияти, хусусан бутун дунё бўйлаб тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. 

Мавзуга оид