Спорт | 17:24 / 16.06.2017
7074
1 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов Хитойга қарши ўйингача жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Москванинг «Локомотив» клуби сафида жароҳат олиб, операция қилинган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов миллий терма жамоанинг 31 август куни Хитойга қарши кечадиган ЖЧ–2018 саралаши доирасидаги учрашувга қадар тикланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатган.

30 ёшли ҳимоячи жароҳати сабаб миллий терма жамоа сафида Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувини ўтказиб юборганди. Айни вақтда у шифокорлар назорати остида бўлиб турибди ва тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Шифокорлар хулосасига кўра, Денисов 31 августгача жароҳатидан тузалади ҳамда Хитой билан ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлади.

Аввалроқ Виталий Денисов ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинларни ҳам қўйиб юборганди. 

Мавзуга оид