Жамият | 17:54 / 17.06.2017
9444
1 дақиқада ўқилади

Жиззахлик муҳтож оилаларга Президентнинг моддий ёрдами етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи кам таъминланган оилаларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу каби чора-тадбирлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Президент топшириғига асосан жорий йилнинг 17 июнь куни Жиззах вилоятида бўлиб ўтди. Вилоят аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнатга лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 га яқин кишига тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. 

Бундан аввал Самарқанд вилоятида ҳам мазкур хайрия тадбири бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид