Жаҳон | 22:10 / 18.06.2017
34629
1 дақиқада ўқилади

Энг катта йўловчи ташувчи самолётнинг янги версияси намойиш этилди

Airbus компанияси дунёдаги энг катта йўловчи самолётининг янгиланган версиясини намойиш этди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчининг сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, A380plus'ни ишлаб чиқиш 13 фоизга арзонга тушади. Самолётнинг қанотлари конструкциясига ўзгаришлар киритилди, бу ҳаво кемасининг аэродинамикасини яхшилаш ва 4 фоизгача ёқилғини тежаш имконини беради. 

Шу билан бирга самолёт салони ҳам қайта ишланди, натижада энди унда қўшимча 80 нафар йўловчи жойлашиши мумкин.

Airbus А380 — илк тўлиқ икки палубали йўловчи самолёти бўлиб, дунёдаги энг йирик авиалайнер ҳисобланади. 

Мавзуга оид