Жамият | 15:19 / 20.06.2017
32684
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтегаз» танлов эълон қилди, ғолиб Spark эгасига айланиши мумкин

«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ҳамда Ўзбекистон нефть-газ ва геология ишчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши янги логотип ва шиор учун очиқ танлов эълон қилди.

Нефть ва газ соҳасидаги миллий бренд логотипи бўйича таклифларни профессионал реклама компаниялари, агентликлари ҳамда жисмоний шахслар ҳам бериши мумкин.

Мурожаатни юбориш учун янги логотипни ишлаб чиқиш ва унинг таърифи уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) бўлиши керак.

График файл ва таъриф матни, ҳамда боғланиш учун маълумотларни logo@liting.uz электрон манзилига ёки қуйидаги манзил бўйича юбориш мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 2. 

Барча ишларни танлов комиссияси кўриб чиқади, унинг таркибида – «Ўзбекнефтегаз» МХК ва Ўзбекистон нефть-газ ва геология ишчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти бўлади.

Танлов ғолиби Chevrolet Spark автомобилини қўлга киритади.

Танловда иштирок этиш учун сўнгги муддат: 2017 йилнинг 21 июль куни.

Мавзуга оид