Жамият | 19:02 / 21.06.2017
24375
1 дақиқада ўқилади
Фотожамланма: Июнь қори
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россиянинг Мурманск, Кировск, Североморск шаҳарларининг қор билан қопланган кўчалари тасвирланган фотосуратлар билан бўлишмоқда. Улар “шимолий ёз” ҳақида бир-бирларига ҳазил ҳам қилишган.
Минтақада 20 ва 21 июнь кунлари қор ёғди, ҳаво ҳарорати эса Цельсий бўйича 0 даражагача тушди. Ноқулай об-ҳавога Архангельск вилоятидан келган атмосфера гирдоби сабаб бўлган.
Мурманск вилояти аҳолиси хонадонларидаги совуқдан шикоят қилишни бошлади, сабаби марказий иситиш тизими ўчирилган, баъзи туманларда эса режали таъмирлаш ишлари туфайли иссиқ сув ҳам йўқ.