Нацистлар Панама каналини барбод қилишни режалаштирган ҳужжатлар ошкор қилинди
Чили махсус хизматлари Чилидаги нацист жосуслари Панама каналини барбод қилишни режалаштирган Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳужжатларни ошкор қилишди.
Панама канали Иккинчи жаҳон уруши вақтида АҚШ ҳукумати томондан назорат қилинган ва иттифоқдошларга юк ташиш бўйича муҳим денгиз йўли ҳисобланган.
"Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Чили разведкаси жосуслик тармоғи етакчиларини Вальпараисо портида ҳибсга олганидан кейин ушбу фитнанинг олдини олишга муваффақ бўлган.
Ошкор қилинган ҳужжатларда Чилида Германия фойдасига ҳаракат қилган 40 га яқин жосус қўлга олингани кўрсатилган. Уларда шифрлаш блокнотлари, радиоузаткичлар ва қуроллар топилган.
Нацист жосуслари канални ишдан чиқаришдан ташқари, Чили шимолидаги шахталарни миналаштириб қўйишмоқчи бўлишган.
Мавзуга оид
14:17
ОАВ: Трамп Панама каналини олишга жиддий қарор қилган
16:18 / 24.12.2024
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024