Иқтисодиёт | 11:45 / 26.06.2017
8525
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг Takata компанияси банкрот бўлди

Фото: Reuters

Япониянинг Takata компанияси банкрот эканини тан олиш борасида мурожаат юборди. У хавфсизлик ёстиқчаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади, деб хабар бермоқда Nikkei.

Маълум бўлишича, компаниянинг банкрот экани ҳақидаги ариза Токио туман судига берилган.

Takata бош ижрочи директори Таката Шигехиса. Фото: Reuters

Аниқлик киритилишича, Takata Американинг Key Safety Systems автомобилларга эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчиси билан молиявий кўмак ҳақида музокаралар ўтказган. Америка компанияси Takata’даги катта улушни қўлга киритган.

Япония компаниясидан маълум қилишларича, келишувдан тушган пул носоз маҳсулотлардан жабрланганларга товон пули тўлашга сарфланади.

Ўтган йили АҚШда барча Tesla, Ferrari ва McLaren’лар Takata хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ муаммолар сабаб қайтариб олинаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид