Ака-ука “машинафуруш” фирибгарлар фаолиятига чек қўйилди
Бухоро вилояти Вобкент тумани, Қўнғирот ҚФЙда яшовчи, 1983 йилда туғилган муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 2-қисми билан судланган ака-ука Б ва Ж. Холбоевлар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда фирибгарликни ўзлари учун касб қилиб олиб, бир-неча нафар фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кириб, уларга “автомашина олиб бераман” каби ёлғон ваъдалар бериб, содда ва ишонувчан фуқаролардан катта миқдордаги пулларни осонгина эгаллаб, бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлар. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Жумладан, улар Ғиждувон тумани, Сармижон ҚФЙ, Кўлжаббор қишлоғида яшовчи, Ж.Аллаёров ни ишончига кириб, фуқаро У.Йўлдошевга тегишли бўлган “Эпика” русумли автомашинани расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда, Ж.Аллаёровга тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига 9.600 АҚШ доллар моддий зарар етказганлар. Сўнгра ака-ука Холбоевлар Вобкент тумани Мўминобод МФЙда яшовчи, А.Исмоиловнинг ишончига кириб, Ж.Аллаёровга тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинани унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган ҳолда, А.Исмоиловга тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинани 27.000.000 сўмга ҳисоблаб олиб, бундан ташқари 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига жами 37.129.360 сўмлик моддий зарар етказганлар.
Шунингдек, ака-ука фирибгарлар Ғиждувон тумани, Соктари МФЙда яшовчи У.Шамсиевни алдаб, ишончига кириб, Вобкент туманида яшовчи, нафақадали О.Турсуновага тегишли бўлган “Эпика” русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, У.Шамсиевга тегишли баҳоси 11.500 АКШ доллари бўлган «Ласетти» русумли автомашинасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, бу ҳам етмагандай Бухоро тумани, Работипоён ҚФЙда яшовчи Ж.Разиқовнинг ҳам ишончига кириб, О.Турсуновага тегишли бўлган “Эпика” русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда, ундан баҳоси 6.500 АҚШ доллари бўлган “Нексия” русумли автомашина ва 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларга эгалик қилиб, жабрланувчига жами 29.121.670 сўмлик моддий зарар етказганлар.
Улар ўзларининг навбатдаги режасини тузиб Вобкент туманида яшовчи А.Джураевнинг «Ласетти» русумли автомашинасини 10.700 АҚШ долларига сотиб беришни ваъда қилган ҳолда, автомашина эгасига 5000 АҚШ доллари бериш йўли билан уни қизиқтириб, жабрланувчига 5700 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказганликлари, шунингдек, фуқаро Ф.Азаматовнинг ишончига кириб унинг “Каптива” русумли автомашинасини 16.000 АҚШ долларига сотиб беришни ваъда қилиб ушбу автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб бошқа бир фуқаро, яъни, З.Пўлотовни ҳам алдаб унинг номига “Каптива”ни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда, З.Пўлотовга тегишли «Ласетти» русумли автомашинасини қўлга киритганликлари, шунингдек, Вобкент туманида яшовчи Б.Тўхтаев, Когон туманида яшовчи А.Астанов ва Пешкў туманида яшовчи И.Ҳусеновларнинг ишончига кириб, уларга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “Чанг ан” русумли юк автомашинасини олиб беришни ваъда қилган ҳолда, Б.Тўхтаевдан 7.000 АҚШ доллари, А.Астоновдан 7.800 АҚШ доллари ва И.Ҳусеновдан 12.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, бундан ташқари, Наманган вилоятида яшовчи «Наманган автосавдо мега сервис» хусусий корхонасига қарашли автосалон бош ҳисобчиси Ю. Ортиқовни ҳам алдаб, ушбу МЧЖга тегишли бўлган “Лифан LF 5028XXY” русумли автомашинани 22.277.454 сўмга сотиб беришни ваъда қилган ҳолда, ушбу автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жобир ва Бобир Холбоевларга нисбатан Ўзбекистнон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва улар қамоққа олинган.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
11:34 / 09.12.2024