Спорт | 09:16 / 02.07.2017
17820
1 дақиқада ўқилади

Икки клуб бир кунда, бир футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди

Шимолий Ирландия чемпиони «Линфилд» ва кумуш медал соҳиби «Крусейдерс» бир кунда «Йорк Сити» клуби ҳимоячиси Жош Робинсон билан шартнома тузгани ҳақида эълон қилди.

BBC тарқатган хабарга кўра, дастлаб «Линфилд»  клуби ўзининг Twitter саҳифасида футболчи билан шартнома имзолаганини ёзган ва бош мураббий Дэвид Ҳилининг Робинсоннинг ташрифи билан қутлаган сўзларини ҳам қўшиб қўйган.

Орадан бир дақиқа ўтиб, «Крусейдерс» клуби ўз микроблогида футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Шунингдек улар, футболчи билан июндан буён музокаралар олиб борганини таъкидлаб ўтди.

Аммо Шимолий Ирландия футбол ассоциациясига (IFA) мамлакат чемпиони футболчи билан шартнома имзолагани ҳақидаги ҳужжатларни биринчи бўлиб тақдим этгани учун Робинсон «Линфилд» футболчиси сифатида қоладиган бўлди.

Мавзуга оид