Спорт | 17:00 / 04.07.2017
19117
1 дақиқада ўқилади

Афсонавий тўпурар дарвозабон ўз клубидан ҳайдалди

«Сан-Паулу» клуби бош мураббийи Рожерио Сени ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.

44 ёшли собиқ дарвозабон бу лавозимга январда тайинланганди. Бугунга келиб у жамоани тарк этадиган бўлди.

«Сан-Паулу» ҳозирда Бразилия чемпионатининг ортда қолган 11 турида 11 очко тўплаб, 17-ўринда бормоқда. Бу эса клуб раҳбарларига ёқмаган.

Тўпурар дарвозабон номи билан танилган Рожерио Сени футболчилик фаолиятини 1992 йилда бошлаганди. «Сан-Паулу» сафида у 1257 учрашувда майдонга тушиб, жами 131 голга муаллифлик қилган.

Мавзуга оид