Жаҳон | 13:44 / 06.07.2017
11291
1 дақиқада ўқилади

Лондонда исломофобияга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди

Фото: Anadolu

Лондонда исломофобияга асосланган жиноятларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Акция иштирокчилари ирқчиликка қарши чиқиб, ультраўнг кучлар хатти-ҳаракатларидан жабрланганларни, шу жумладан июнь ойида Лондон кўчаларида кислота сачратилган 37 ёшли Жамил Мухтор ва 21 ёшли Решам Хонни қўллаб-қувватлашди.

Акция ташкилотчиларидан бири Роб Фергюсоннинг айтишича, Мухтор ва Хонга қилинган ҳужум исломофобияга асосланган. 

Унинг сўзларига кўра, полиция бундай турдаги жиноятларни ўрганишга у қадар хафсала билан ёндашмайди, бу эса нотўғри. 

21 июнь куни Буюк Британия фуқароси Жон Томлин Жамил Мухтор ва Решам Хонларга қарата кислота сачратган. Улар жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Мавзуга оид