Олимлар: Ер оммавий қирилиш даврини бошдан кечирмоқда
Америкалик олимлар сўнгги ўн йилликларда барча умуртқали жониворлар популяциясининг 30 фоиздан кўпроғи қисқарганини аниқлашди. Бу ҳақидаги илмий иш Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинган, у ҳақда Стэнфорд университети сайти қисқача маълумот берган.
Йирик панда йўқолаётган турлар рамзига айланган. Инсонларнинг саъй-ҳаракати билан 2016 йилда у қирилиш арафасида турган жониворлар рўйхатидан чиқариб ташланган.
Оммавий қирилиш — турларнинг қирилиш тезлиги одатдагисидан тезроқ рўй бераётган ҳолатни англатади. Ер курраси бундай фалокатларни 5 марта бошидан кечирган. Олтинчи қирилиш 66 миллион йил муқаддам динозаврларнинг йўқ бўлиши билан бошланган. Баъзи олимлар у ҳамон давом этаяпти, деган фикрда.
Ҳозир йилига ўртача 2та умуртқали жонивор изсиз йўқолмоқда. Кўпинча бу билинмас тарзда юз беради, чунки экологик тизимга у қадар таҳдидли бўлмайди. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб барча амфибияларнинг 41 фоизи, сут эмизувчиларнинг 26 фоизи қирилиб кетган.
Ўзларининг янги ишида тадқиқотчилар 27.600дан ошиқ қушлар, амфибиялар, сут эмизувчилар ва судралиб юрувчиларнинг яшаш маконларини таҳлил қилишган — бу эса фанга маълум умуртқалиларнинг тенг ярми дегани. Шунингдек, улар 1990 йилдан 2015 йилгача яхши ўрганилган 117та сут эмизувчи турнинг популяцияси нечоғлик қисқарганини ҳам ўрганиб чиқишган.
Олимлар айни пайтда умуртқалиларнинг 30 фоизининг сони ва яшаш макони қисқармоқда, деган хулосага келишган. Бундай жониворларнинг аксарият қисми тропик минтақаларда яшаши, мўътадил иқлимли минтақаларда эса уларнинг сони камроқ эканлиги ойдинлашди. Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёдаги сут эмизувчиларга айниқса қийин — бу ерда ўз яшаш маконларининг 80 фоизини йўқотган барча турдаги йирик жониворлар истқомат қилади.
Мавзуга оид
21:47 / 13.12.2024
Япон олимлари инсонларда янги тишларни ўстирувчи дори воситасини синовдан ўтказишни бошлади
14:42 / 05.12.2024
Руҳий касалликлар бош мия ҳажмини кичрайтиради
17:40 / 03.12.2024
Ҳонгконгда 2,5 минг панда ҳайкалларидан иборат кўргазма ўтказилмоқда
22:32 / 02.12.2024