Спорт | 10:19 / 18.07.2017
9513
2 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер Алекс Фергюсонни ортда қолдирди

17 июль куни «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер яна бир рекорд кўрсаткич қайд этди.

Франциялик ушбу мутахассис шу вақтгача клуб бош мураббийи бўлиб ишлаш муддати борасида «Арсенал»нинг рекордчиси эди. Энди у бу кўрсаткич бўйича АПЛ рекордини ҳам янгилади.

17 июль кунида Венгер «канонирлар» устози бўлганига 7583 кун тўлди. Бу вақт давомида у танаффусларсиз бир жамоада ишлади.

«Манчестер Юнайтед» клубининг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон жамоа бош мураббийи сифатида 7582 кун давомида фаолият олиб борган.

Бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни катта фарқ билан орқада бораётган Дэвид Мойес эгаллаб турибди – 4082 кун («Эвертон»).

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996 йил 12 октябрь кунидан «Арсенал» бош мураббийи сифатида ишламоқда. Шу кунгача у АПЛ доирасида жамоани 790 ўйинга бошлаб тушган. У жамоа билан 1998, 2002 ва 2004 йилларда Англия чемпиони бўлган. Унинг жамоа раҳбарлигида қўлга киритган совринлари сони жами 16та. Венгер IFFHS талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши мураббийи бўлган.

Венгер ўтган ойда янги икки йиллик шартномани имзолаганди.

Мавзуга оид