Спорт | 11:31 / 18.07.2017
12137
1 дақиқада ўқилади
Виталий Денисов қишгача майдондан ташқарида
Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси, ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ўз ҳолати ҳақида гапириб берди.
«Ҳозир бу ҳақда гапириш оғир. Жароҳатдан тикланиш учун белгиланган машқларни бажармоқдаман. Ҳар куни таъсирни текшириб турамиз.
Эндигина оз-оздан югура бошладим. Умид қиламанки, аҳвол яхшиланиб боради. Албатта, қишки танаффусларгача сафга қайтишга умид қиламан», – деган Денисов «Футбол России» эфирида.
Июль ойи бошида Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу футболчиси Германияда белидаги жароҳатини операция қилдирганди. У ўтган мавсум охирида қаттиқ жароҳат олган, унинг қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб қолаётганди.
Мавзуга оид
22:55 / 13.10.2022
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Москванинг «Локомотив» клубини бошқаради
22:04 / 08.06.2021
Виталий Денисов Россияда ўзига янги клуб топди
14:10 / 20.09.2020
Виталий Денисов расман «Томь» футболчисига айланди
21:18 / 29.07.2020