Жаҳон | 20:21 / 19.07.2017
20678
3 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукуматида ўзгаришлар рўй берди

Фото: Anadolu

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Вазирлар Маҳкамасида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Унинг маълум қилишича, Мудофаа вазири Фикри Ишик ҳамда Адлия вазири Бекир Бўздоғ бош вазир ўринбосарлари лавозимларини эгаллашган, 5 янги вазир тайинланган.

Меҳмет Шимшек, Ражаб Оқтоғ ва Хоқон Човушўғли ҳам бош вазир ўринбосарлари бўлишди.

Эндиликда шу вақтгача Адолат ва тараққиёт партияси бош котиби бўлган Абдулҳамид Гул Адлия вазири, Нуриддин Жаникли эса (у Фикри Ишикнинг ўринбосари эди) Мудофаа вазири бўлди.

Йилдирим бу ўзгаришларни «Вазирлар Маҳкамасидаги қон алмаштириш» деб баҳолаган.

Бош вазир ўринбосарлари:

Бекир Бўздоғ,

Меҳмет Шимшек,

Фикри Ишик,

Ражаб Оқдоғ,

Хоқон Човушўғли;

Вазирлар

Адлия вазири – Абдулхамид Гул;

Оила ва ижтимоий сиёсат вазири – Фатма Бетул Саян Кая;

Европа иттифоқи ишлари бўйича вазир – Умар Челик;

Фан, саноат ва технологиялар вазири – Фарук Ўзлу;

Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири – Жулиде Сариэрўғли;

Атроф-муҳит муҳофазаси ва шаҳар қурилиши ишлари вазири – Меҳмет Ўзхасеки;

Ташқи ишлар вазири – Мавлуд Човушўғли;

Иқтисодиёт вазири – Нихат Зейбекчи;

Энергетика ва табиий ресурслар вазири – Берат Албайрак;

Ёшлар бўйича ва спорт вазири – Усмон Ашкин Бак;

Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири – Аҳмет Эшреф Факибаба;

Божхона ва савдо вазири – Булент Туфенкчи;

Ички ишлар вазири – Сулаймон Сўйлу;

Тараққиёт вазири - Лутфи Элван;

Маданият ва туризм вазири - Нўъмон Куртулмуш;

Молия вазири - Нажи Агбал;

Миллий таълим вазири – Исмат Йилмаз;

Миллий мудофаа вазири – Нуриддин Жаникли;

Ўрмон хўжалиги ва сув ресурслари вазири – Вейсел Эрўғли;

Соғлиқни сақлаш вазири – Аҳмет Демиржан;

Транспорт, кемасозлик ва алоқалар вазири – Аҳмет Арслон. 

Мавзуга оид