Фан-техника | 18:05 / 24.07.2017
13430
2 дақиқада ўқилади

“Uzcard” тизим хавфсизлигини кучайтирди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” (ЯУПМ) МЧЖ ҚК “UZCARD” Банклараро тўлов тизими ҳимояси учун DLP-қарорни татбиқ этди. 
 
“UZCARD” бугунги кунда тўлов тизими иштирокчиси бўлган 26 банк томонидан чиқарилган карточкаларга хизмат кўрсатади.
 
Тизимдан ўтаётган жуда катта ҳажмдаги махфий маълумот ҳимоянинг замонавий технологик қарорларидан фойдаланишни талаб қилади. Улар ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат ва халқаро стандартларга мос келиши керак. ЯУПМ мутахассислари бир неча тизимни синовдан ўтказишди ва “СёрчИнформ ахборот хавфсизлиги контури”ни танлашди.
  
Бугун “СёрчИнформ ахборот хавфсизлиги контури” ЯУПМнинг қуйидаги вазифаларини муваффақиятли ҳал қилмоқда:

•  ЯУПМ ходимлари ва мижозлари шахсий маълумотларига эга файлларнинг ҳаракатланишини мониторинг қилиш.
•  Ахборот хавфсизлиги бўлими ходимлари ва ташкилот раҳбариятини рўй берган ҳодисалар ҳақида хабардор этиш.
•  Ходимлар томонидан сарфланаётган компания ресурсларини назорат қилиш, хизматчилар меҳнати самарадорлигини бошқариш, шунингдек, ходимлари масъулиятини ошириш.
•  Ахборот оқимини ЯУПМ ахборот хавфсизлиги Сиёсатининг бузилишига оид ҳолатларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилиш.
 
“СёрчИнформ АХК” ёрдамида тўлов карталари эгалари ҳақидаги маълумот “UZCARD” тизимида энг ишончли тарзда назорат қилинувчи маълумотлар туридан бирига айланди. 

Мавзуга оид