Жамият | 08:51 / 29.07.2017
4209
1 дақиқада ўқилади

Air France Венесуэлага парвозларни тўхтатмоқда

Air France авиакомпанияси 2017 йилнинг 30 июлидан 1 августига қадар Венесуэла пойтахти Каракасга парвозларни тўхтатмоқда. Бу ушбу давлатдаги сиёсий инқироз билан боғлиқ, деб хабар қилмоқда AFP.

Таъкидланишича, бундай чора хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқилган ҳолда қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Венесуэлада таъсис йиғилишига сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Аввалроқ Мадуро Вашингтонни Венесуэлага нисбатан тажовузкорликни тўхтатишга чақирганди.

Мавзуга оид