Жаҳон | 18:30 / 07.08.2017
10957
1 дақиқада ўқилади

Петербургда пенсионер аёлдан 42 килограмм келувчи ўсимта олиб ташланди

Санкт-Петербургдаги 31-сонли шаҳар шифохонаси жарроҳлари 72 ёшли аёлдан 42 килограмм келувчи ўсимтани олиб ташлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шифохонанинг жарроҳлик бўлими мудири Вадим Григоряннинг айтишича, таҳлиллар ўсимта қоринга яқин қисмда жойлашгани ва ёнида турган бошқа ички аъзоларни эзиб турганини кўрсатди.

«Ўсимтани олиб ташлаганимиздан сўнг, эзилган аъзоларни ажратдик ва жойига қайтардик», - деган жарроҳ.

Унинг сўзларига кўра, амалиёт ҳеч қандай асоратларсиз ўтган, бир ҳафта ўтиб бемор уйига йўл олган.

Мавзуга оид