Жаҳон | 22:18 / 10.08.2017
8660
1 дақиқада ўқилади
Лондон ресторанларидан бирига “заҳарли” мактуб етказилди
Лондоннинг Боро-маркет бозорида жойлашган ресторанга ичида қўланса ҳидли заҳарли кукун бўлган конверт етказилган. Evening Standard нашри маълумотларига кўра, рестораннинг конвертни очган уч ходими жабрланган.
Шундан кейин ресторанга келганлар ва унинг ходимлари эвакуация қилинганлар. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва шифокорлар етиб келишган.
Айни вақтда конвертни ким жўнатгани номаълум, бироқ полиция ушбу ишни террорчилик билан боғлашга шошилмаяпти.
“Ҳозирча ҳибсга олишлар амалга оширилмади. Воқеа тергов қилинмоқда. Терговнинг дастлабки босқичида воқеа террорчилик билан боғланган деб ҳисобланмаяпти», деб айтган полиция вакили.
Мавзуга оид
23:48 / 14.12.2024
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
11:15 / 29.11.2024