Жаҳон | 11:14 / 11.08.2017
5322
1 дақиқада ўқилади

Камбожа бош вазири лаослик ҳарбийлардан мамлакат ҳудудини тарк этишни талаб қилди

Камбожа бош вазири Хун Сен қўшни Лаос давлатини мамлакат ҳудудига ўз ҳарбийларини киритишда айблади ҳамда улардан 17 августга қадар мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

Хун Сеннинг Пномпендаги тадбирда хабар беришича, апрелда тахминан 30 нафар лаослик аскар Камбожа билан чегарани кесиб ўтган.

"Мен бошқа сабр қила олмайман. Жанг қилишни бошлашимиз яхши иш бўлмайди, бироқ агарда улар чиқиб кетмаса, биз буни қилишга мажбур бўламиз... Биз уруш эълон қилаётганимиз йўқ, фақатгина ўз ҳудудимиздан чиқиб кетишларини талаб қилмоқдамиз", - дея маълум қилди бош вазир. Унинг қўшимча қилишича, Лаос ҳукумати билан бу масала бўйича боғланган.

Камбожа Лаос билан шимолда чегарадош бўлиб, икки давлат ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 400 километрга тенг. 

Мавзуга оид