Жамият | 08:25 / 12.08.2017
24062
1 дақиқада ўқилади

Россиялик телебошловчи жонли эфирда севган ёрига турмушга чиқишни таклиф қилди

Фото: iz.ru

Россиянинг “Звезда» телеканалида “Новости дня” (Кун янгиликлари) кўрсатуви бошловчиси Денис Кочанов кўрсатув сўнгида, жонли эфир вақтида ўзининг севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдирди. Ушбу ҳолат тасвирланган эфир парчаси твиттердда жойлаштирилган.

Журналист ижобий янгиликлар етишмаётганини айтиб, бундай хабарни ўзи “қўшишга” қарор қилган. У шунингдек телетомошабинлар уни қўллаб-қувватлашларига умид билдирган.

“Мен бугун жонли эфирда бутун мамлакатга ўз севган ёримга таклиф билдирмоқчиман, мен биламан, у мени кўрмоқда. Степанова Маргарита, менга турмушга чиқасанми?”, деб айтган Денис ва тиззасига ўтириб, узук солинган қутичани очган.

“Жавобингни кутаман. Умид қиламанки, “ҳа” деб жавоб берасан”, деб қўшимча қилган бошловчи.

Дениснинг ёри уни узоқ куттириб ўтирмаган ва унинг таклифига розилигини Instagram орқали билдирган.

Мавзуга оид