Жаҳон | 09:18 / 15.08.2017
40703
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши университети номи маълум қилинди

Фото: CNBC

Academic Ranking of World Universities халқаро рейтинги дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатини эълон қилди

Рўйхатда жаҳоннинг энг яхши 500 та олий ўқув даргоҳи номи қайд этилган. 

Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, 2017 йилда дунёнинг энг яхши университети деб Ҳарвард (Harvard University - АҚШ) тан олинди. Иккинчи ўринда Стэнфорд (Stanford University - АҚШ) қайд этилган бўлса, Кембриж университети (University of Cambridge – Буюк Британия) учинчи поғонани эгаллади. 

Шунингдек, Топ-10ликдан Массачусетс технологиялар университети (Massachusetts Institute of Technology (MIT) - АҚШ), Бёрклидаги Калифорния университети (University of California, Berkeley - АҚШ), Принстон университети (Princeton University - АҚШ), Оксфорд университети (University of Oxford – Буюк Британия), Колумбия университети (Columbia University - АҚШ), Калифорния технологиялар институти (California Institute of Technology - АҚШ) ва Чикаго университети (University of Chicago - АҚШ) жой олган.

Дунёнинг энг яхши 500 та университети рўйхатида Ўзбекистондан биронта ҳам ОТМ йўқ.

Мавзуга оид