Light | 21:31 / 15.08.2017
22077
6 дақиқада ўқилади

Сафарга тайёрланишга доир 19 самарали маслаҳат

Сафарга нима олиш кераклиги, шунингдек буюмларни тўғри ва тартибли жойлаш борасида аниқ тасаввурга эгамисиз? "Лайфхакер" шу ҳақдаги 19 самарали маслаҳати билан бўлишди. 

1. Зарур буюмлар рўйхатини тузинг

Рўйхатни смартфонда ёки қўлда ёзишингиз мумкин. Жойланган буюмларни рўйхатдан ўчириб боринг. Шунда ўзингизга керакли нарсаларингизни унутмайсиз. Сафардан қайтганингизда буюмларингизни худди шу рўйхат асосида текшириб чиқишингиз мумкин - ҳаммаси жойидами ёки йўқ. 

2. Тайёр рўйхатлардан фойдаланинг

Саёҳатни режалаштирар экансиз, кўп нарсага улгуришингиз керак. Баъзан шунча пайт орзиқиб кутилган саёҳатга тайёргарлик кўришдан бошингиз айланиб кетади. Агар рўйхат тузишга вақтингиз бўлмаса, тайёр рўйхатлардан фойдаланинг. Уларда саёҳат давомийлигига қараб зарур буюмлар сони кўрсатилади. 

3. Кийим-кечакни вақтни қандай ўтказишингизга қараб танланг

Агар сиз кун бўйи диққатга сазовор жойларни кўздан кечиришни режалаштирган бўлсангиз, қулай кийим ва пойабзалларингизни олинг. Хилма-хиллик учун аксессуарларингизни олишни унутманг. Агар саёҳатингиз давомида фақат театр ва ресторанларга бориш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда шундай жойларга тўғри келадиган кийимларингизни олинг. 

4. Ўша ерда харид қилишингиз мумкин бўлган нарсаларни олманг

Бошқа шаҳар ёки мамлакатдан олиб келинган оддий футболка ҳам саёҳатни ёдга солиб турувчи ёқимли эсдалик бўлиб қолади. 

Агар сиз шопоголик бўлсангиз ва чемоданингизда кўпинча совғалар учун жой топилмаса, бунинг йўли бор: барча совғаларни бир чемоданга жойлаб, уни катта ҳажмдаги бошқа бир чемоданга жойланг. 

Картинки по запросу 19 эффективных советов по упаковке багажа

5. Кийимларингизни ҳафта кунларига мослаб алоҳида пакетларга жойланг

Бу маслаҳат фарзандлари билан саёҳатга отланаётганлар учун айни муддао. Ҳар бир пакетнинг устига ёзиб қўйинг ва албатта, ҳар эҳтимолга қарши, қўшимча пакет олинг. Бу усул вақтингизни тежайди, унга кетадиган вақтни янада сермазмун ўтказишингиз мумкин. 

6. Кўп нарса олманг

Аслида саёҳатда кўп нарса керак бўлмайди. Одамлар ойлаб елкасида биргина рюкзак билан саёҳат қилишади. Фақат энг зарур нарсаларнигина олинг, юкингизни беҳудага оғирлаштирманг. 

7. Нарсаларингизни олдиндан йиғиб қўйинг

Сафарга бир неча кун қолганда ишга киришинг. Бироз вақт ўтгач, баъзи нарсалар умуман керак эмаслигига амин бўласиз. Коко Шанель шундай қоидага риоя қилган: "Уйдан чиқишдан аввал кўзгуга қаранг ва бир аксессуарингизни ечинг".

8. Буюмларни вакуум пакетларга жойланг

Агар сиз ҳамма нарса керак бўлади деб ҳисобласангиз, у ҳолда сизга вакуум пакетлар ёрдамга келади. 

9. Ортиқча юк бўладиган кийимларингизни олманг

Масалан, жинсини бирор бир енгил кийимга алмаштириш мумкин. Акс ҳолда, чемоданингиз умуман ёпилмай қолиши мумкин. 

10. Махсус қоплама-пакетлардан фойдаланинг

Шунда бутун чемоданни ағдаришга тўғри келмайди. Видеони томоша қилинг, унда буни қандай амалга ошириш кўрсатилган.

11. Байрамона либосларингизни олманг

Ҳашамдор бал кўйлагини фақатгина уни кийиш учун аниқ сабаб бўлсагина олиш мумкин, акс ҳолда, ортиқча юк бўлади. 

12. Дорилар эсдан чиқмасин

Фавқулодда ҳолатлар учун, албатта, дорилар солинган аптечкани унутманг. У энг зарур дорилардан иборат, ихчам бўлиши керак. 

⦁    оғриқсизлантирувчи (тримол, но-шпа);
⦁    истима туширувчи (парацетамол);
⦁    ичбуруғга қарши восита (лоперамид);
⦁    жиғилдон қайнашига қарши ёки овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этувчи дорилар (мезим, энзистал);
⦁    шамоллаш, тумов ва йўталга қарши дори воситаси;
⦁    антигистамин препаратлар (цетрин);
⦁    жароҳатларга қарши восита;
⦁    антисептиклар ва боғлама материаллар.

13. Энг зарур нарсаларни чемоданга солманг

Масалан, ичкийим, тиш чўткаси ва шунга ўхшаш нарсалар. Агар рейс ушланиб қолса ёки юкингизни йўқотиб қўйишса, энг керак нарсаларингиз ўзингиз билан бўлади. 

14. Ичкийим ва пайпоқларни ихчам қилиб жойлаштиринг

Бунда сизга қуйидаги видеолар ёрдам беради:

15. Занжирлар ва билакузукларингизни пахтали чўп атрофига йиғинг

Бу, биринчидан жойни тежаса, иккинчидан, занжирларнинг чигаллашиб кетиши олдини олади. 

16. Карабин ёрдамида кичик сумкаларни чемоданга маҳкамланг

Маслаҳат самолётда саёҳат қилувчиларга тўғри келмайди. Агар сизнинг косметикангиз ёки ванна анжомларингиз алоҳида сумкаларда бўлса, чемоданга сиғмаса, карабиндан фойдаланиб кўринг. 

17. Қаттиқ шампун олинг

Шампундан ташқари, соч кондиционери, душ гели ва атирнинг ҳам қаттиқ турлари бор. Улар туфайли чемоданингизда бўш жой кўпроқ бўлади. 

18. Суюқлик солинган бутилкаларнинг оғзини истеъмол плёнкаси билан ёпинг

Агар барибир суюқ шампунь ва бошқа ванна анжомларини олишга қарор қилсангиз, бу усул уларнинг тўкилишига йўл қўймайди. 

19. Чемоданга бир жуфт нам салфетка солинг

Бу сизнинг буюмларингизга хушбўй ва ёқимли ҳид беради. 

Мавзуга оид