Жамият | 19:50 / 17.08.2017
15860
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди

Фото: AP Photo / Matt Dunham

2014 йилда Нобель мукофотини қўлга киритган покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзай имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, Британиянинг нуфузли Оксфорд университетига ўқишга кирди. Бу ҳақида у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди. 

Оксфордда Юсуфзай "Фалсафа, сиёсат ва иқтисодиёт" йўналиши бўйича таҳсил олади. 

"Оксфордга ўқишга кирганимдан жуда ҳаяжондаман! Барча A-level талабаларини табриклайман - энг қийин йил. Энг яхши тилаклар ҳамроҳ бўлсин!", - деб ёзади у. 

Пайшанба куни Буюк Британияда олийгоҳларга кириш учун топшириладиган A-level имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Малала Юсуфзай 11 ёшидан BBC телерадиокорпорацияси учун юритган блоги билан машҳур. Унда қиз толиблар режимида кечираётган ҳаёти ҳақида сўзлаган, "Толибон" радикал ҳаракатини танқид қилган ва қиз болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилган. 2012 йилда унга уюштирилган суиқасд натижасида Юсуфзай бошидан оғир жароҳат олган ва Буюк Британияда икки мураккаб операцияни бошидан ўтказган. Юсуфзай 2014 йилда Ослода Нобель мукофотини олган.

 

Мавзуга оид