Ўзбекистон | 18:21 / 17.08.2017
12564
1 дақиқада ўқилади

Тахиатош туманига ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Сессияда туман ҳокими лавозимига Фарҳод Эмбергенович Алламбергеновнинг номзоди таклиф этилди. Таклиф этилган номзодни бир қатор туман Кенгаш депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқишди. 

Сессияда Ф.Алламбергенов Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз,  9 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Хўжайли туманининг "Кенегес",  "Сарайкўл" ва "Найманкўл" маҳаллалари ҳам Тахиатош шаҳри ҳудудига бириктирилиб, Тахиатош туманини тузишга розилик берилган эди. 

Мавзуга оид