Жамият | 16:31 / 20.08.2017
7299
1 дақиқада ўқилади

Модель қизни калтаклашда айбланган Мугабенинг рафиқаси Зимбабвега қайтди

Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейс ЖАРдан модел қизни калтаклаш билан боғлиқ можародан сўнг мамлакатга қайтиб келди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Тергов тахминига кўра, 13 август куни Йоханнесбургдаги меҳмонхонада бўлган Грейс Мугабе 20 ёшли модель қиз Габриэлла Энгелсни симни узайтиргич билан калтаклаган.

Жабрланганнинг бошида ва бутун танаси бўйлаб жароҳатлар қайд қилинган. Грейс қизни калтаклаш айблови бўйича суд олдида жавоб бериши тахмин қилинганди.

Таъкидланишича, уни аэропортда ҳукумат аъзолари ва ҳарбийлар кутиб олган. У ЖАРнинг Претория шаҳрида Жанубий Африка етакчилари саммитида қатнашган турмуш ўртоғи Роберт Мугабе билан бирга қайтиб келган. 

Мавзуга оид