Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
Корея яриморолида вазиятнинг кескинлашиши ортида 21 августда Жанубий Кореяда АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучларининг Ulchi Freedom Guardian деб номланган биргаликдаги машғулотлари бошланади.
Машғулотларни кузатиш учун Сеулга АҚШ қуролли кучларининг Тинч океани қўмондонлиги бошлиғи адмирал Гарри Гаррис етиб келди. У ўз ташрифининг биринчи куни Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ен Му билан учрашди ва Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитасининг янги бошлиғига ваколатларнинг топширилиши маросимида иштирок этди.
Пхеньяннинг фикрича, ушбу машғулотлар Шимолий Кореяга нисбатан душманона ҳаракатларни акс эттиради ва шундоқ ҳам мушкул вазиятни янада кескинлаштиради.
“Биргаликдаги машғулотлар адоватнинг яққол намойиши ҳисобланади ва ҳеч ким бу машғулотлар ҳақиқий жангга айланиб кетмаслигига кафолат бермайди”, деб айтилган Шимолий Кореянинг “Нодон синмун” нашрида.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
17:43 / 25.12.2024
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35 / 25.12.2024