Ўзбекистон | 19:50 / 23.08.2017
18110
1 дақиқада ўқилади

Президент Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, И.Шуваловни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

И.Шувалов самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди. Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.

Мавзуга оид