Ўзбекистон | 15:20 / 23.08.2017
85303
1 дақиқада ўқилади

Улуғбек Рўзиқулов Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 23 август куни Улуғбек Рўзиқуловни «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раислиги ҳамда бош вазир ўринбосари - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонини имзолаган.

Бундан аввалроқ Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентига айланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид