Спорт | 12:09 / 26.08.2017
27634
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Фото: the-uff.com

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги икки ўйинидан олдин 25 август куни Қирғизистонга қарши назорат учрашуви ўтказди.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Самвел Бабаян шогирдлари 5:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Сардор Рашидов ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни оширди.

Иккинчи бўлим якунида Ўзбекистон термаси яна учта гол киритди. 83-дақиқага келиб Сардор Мирзаев ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Жалолиддин Машарипов ва Александр Гейнрих биттадан гол урди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасида 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон – Қирғизистон 5:0

Голлар: Сардор Рашидов (9), Игорь Сергеев (43), Сардор Мирзаев (84), Жалолиддин Машарипов (90+2), Александр Гейнрих (90+4)

Мавзуга оид