Спорт | 00:24 / 30.08.2017
19844
2 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Алжанов яна маҳв этилди — Бектемир Мелиқўзиев олтинчи яримфиналчимиз

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтказилаётган жаҳон чемпионати чоракфинал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Маълумки, бугун бўлиб ўтаётган чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

81 кг.гача бўлган боксчилар ўртасида бўлиб ўтган жангда ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевга қозоғистонлик Ерик Алжанов рақиблик қилди. Бектемир Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалидагидек, бу рақиби устидан яна тўлиқ устунлик қилди ва 3:2 ҳисобида ютди ва яримфиналга йўл олган олтинчи иштирокчимиз бўлди.

Ҳакамларнинг ушбу жангга раундлар бўйича қўйилган якуний бали қуйидагича бўлди:

Куба - 28:29, Беларусь - 29:28, Дания - 28:29, Австралия - 28:29, Германия - 30:27

Эслатиб ўтамиз, бугун вакилларимиз иштирокида бўлиб ўтган дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0, 64 кг.гача бўлган вазн тоифасида Иқболжон Холдоров германиялик Артём Ҳаритюнянни 3:2 ҳисобида енгиб ярим финалга йўл олишган эди.

Чоракфиналнинг 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Исроил Мадримов АҚШ вакили Трой Айслига қарши рингга кўтарилди ва очколар бўйича 2:3 ҳисобида енгилди.

Сўнгра 91 кг.гача бўлган боксчилар иштирокида чоракфинал жангида иштирок этган 19 ёшли вакилимиз Санжар Турсунов нидерландиялик Рой Корвингга қарши жанг ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

52 кг.гача бўлган чоракфинал жангида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов колумбиялик Сейбер Авилага қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

60 кг.гача бўлган боксчилар ўртасида кечган жангда ҳамюртимиз Элнур Абдураимов гуржистонлик боксчи Отар Эраносянга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ютқазди.

69 кг.гача бўлган боксчилар ўртасида кечган жуда чиройли жангда Шаҳрам Ғиёсов англиялик Пэт МакКормакдан тўлиқ устунлик қилди ва 5:0 ҳисобида ютди.

 

Чоракфиналчиларимиздан фақат ўта оғир вазн тоифасида қатнашаётган Баҳодир Жалоловнинг жанги қолди:

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)

Мавзуга оид